Жаҳон | 18:51 / 02.04.2021
2022
1 дақиқада ўқилади

Хитойда ўтказилиши мўлжалланган Бутунжаҳон ёзги универсиадаси 2022 йилга кўчирилди 

Универсиаданинг қолдирилишига коронавирус пандемияси ва халқаро саёҳатларга нисбатан жорий этилган чекловлар сабаб қилиб кўрсатилмоқда. 

2021 йилнинг 18–29 август кунлари Хитойнинг Чэнду шаҳрида ўтказилиши керак бўлган Бутунжаҳон ёзги универсиадаси 2022 йилга кўчирилди. Бу ҳақда Университет спорти халқаро федерацияси (FISU) маълум қилди

Универсиаданинг қолдирилишига коронавирус пандемияси ва халқаро саёҳатларга нисбатан жорий этилган чекловлар сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Қайд этилишича, универсиаданинг номи — Chengdu World University Games 2021 FISU ва унинг логотипи сақлаб қолинади. 

Бу пандемия сабабли ўтказилиш муддати ортга сурилган биринчи спорт мусобақаси эмас. Ўтган йили ўтказилиши режалаштирилган Токиодаги Олимпиада ўйинлари бу йил 23 июлдан 8 августгача бўлиб ўтади.  

20 март куни Токиодаги Олимпиада ўйинлари ташкилий қўмитаси мусобақалар хорижлик томошабинларсиз ўтказилишини эълон қилди.  

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид