Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззах вилоятида халқ таълими соҳасидаги раҳбар ходимларнинг қарийб ярми баҳолаш синовидан ўта олмади
Жиззах вилоятида халқ таълими раҳбар ходимларининг 45 фоизи баҳолаш синовидан ўта олмаган. Бу ҳақда халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда ёзилишича, Жиззах вилоятида 29 нафар туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари бошқарув ходимларининг иш фаолиятини баҳолаш жараёни амалга оширилган. Баҳолаш натижаларига кўра, 13 нафар (44,8 фоиз) ходим баҳолаш жараёнидан ўта олмаган. Қолган 16 нафар раҳбарнинг натижаси ижобий бўлган.
Қайд этилишича, баҳолаш натижалари салбий бўлган раҳбар ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси икки ҳафтадан сўнг бекор қилиниб, уларга мутахассислиги ва малака даражасига мос бошқа лавозимлар таклиф қилинади.
Меҳнат шартномаси бекор қилинган бўлимларнинг бўш қолган бошқарув лавозимлари бўйича vacancy.argos.uz’га жойланади. Мазкур лавозимларга мос келувчи фуқаролар талабгор сифатида иштирок этишлари мумкин.
Маълум қилинишича, аввалроқ Тошкент ва Сирдарё вилоятида ҳам баҳолаш жараёнлари ўтказилган. Уларда ҳар иккала вилоят туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари бошқарув ходимларининг 43 фоизи синовлардан ўта олмаган.