Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманидаги фермер хўжалиги ҳудудида жойлашган сунъий сув ҳавзасида 14, 16 ва 17 ёшли уч нафар қиз чўкиб ҳалок бўлди.
Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, фожиа 17 июл куни соат 13:00 атрофида Пахтазор маҳалласида содир бўлган.
Қизлар Mulla-Buloq фермер хўжалиги ер майдонида томчилатиб суғориш учун қазилган сунъий сув ҳовузига чўмилиш учун тушган. Оқибатда уларнинг барчаси чўкиб ҳалок бўлган.
Ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси ўтказилган. Туман суд-тиббий экспертиза бўлимининг дастлабки хулосасига кўра, ўлимга «юқори нафас йўлларининг суюқлик сув билан беркилиши натижасида механик асфекция» сабаб бўлган.
Ҳодиса юзасидан Мирзачўл тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари ўтказилмоқда.











