Ташриф давомида «Росатом» давлат корпорациясининг капитал қурилиш бўйича директори Дмитрий Волков ва давлат корпорацияси экспертлик органи – Тармоқ капитал қурилиш маркази вакиллари билан ишчи йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш Жиззах вилоятида қурилаётган атом электр станцияси лойиҳаси доирасида лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш масалаларига бағишланди.

Томонлар лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби, шунингдек, миллий мутахассислар салоҳиятини ривожлантиришга кўмаклашиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашув якунида лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш жараёнидаги ҳамкорликни таъминлаш мақсадида қўшма ишчи гуруҳ тузиш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси вакиллари Атом саноати қурилиш комплекси ташкилотлари ассоциацияси раҳбарияти билан ҳам учрашув ўтказди. Музокаралар давомида асосий эътибор Ассоциацияга аъзо компаниялар билан Ўзбекистон ҳудудида ҳамкорликни ташкил этиш масалаларига қаратилди.

Бундан ташқари, Венгриянинг MVM EGI Zrt. компанияси вакили билан ҳам музокаралар ўтказилди. Унда қуруқ градирняларни барпо этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш бўйича яқин истиқболдаги амалий қадамлар белгилаб олинди.