Иқтисодиёт | 18:31 / 06.04.2021
7858
2 дақиқада ўқилади

«Банк карталаридан нақд пул ечиш ҳажми 1,6 бараварга ўсди». Ўтган уч ойдаги нақд пул айланмаси миқдори маълум қилинди 

Банклар кассаларига нақд пул тушумлари 55,3 триллион сўмни, чиқим қилинган нақд пуллар ҳажми 52,9 триллион сўмни ташкил этди.

Марказий банкнинг маълум қилишича, 2021 йил январ-март ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 108,2 триллион сўмни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 23,2 фоизга ошди.

Жумладан, банклар кассаларига нақд пул тушумлари 55,3 триллион сўмни, чиқим қилинган нақд пуллар ҳажми 52,9 триллион сўмни ташкил этди.

Ўтган икки ойда банк кассаларидан (шу жумладан, банкоматлардан) берилган нақд пуллар 2020 йил январ-март ойларига нисбатан 21,2 фоизга ошиши кузатилган бўлса, мазкур ҳолат асосан банк карталаридан нақд пул ечиш ҳажмининг 6,7 триллион сўмга (1,6 баравар) ўсиши ҳисобига юзага келди.

Банклардан нақд пулдаги тушумларнинг энг йирик кўрсаткичи товарларни сотишдан тушган маблағлар ҳисобига бўлиб, ўтган уч ойлик нақд пул тушумларининг 39 фоизини ташкил этди. Чиқимлар ҳажмининг 35 фоизи эса банк карталаридан ечилган нақд пуллар ҳисобига тўғри келди. 

Қайд этилишича, 2021 йил январ-март ойларида банк карталарига қарийб 56 триллион сўмлик маблағлар келиб тушиб, ушбу даврда банк карталаридаги 18,4 триллион сўмлик (32,9 фоиз) маблағлар аҳоли томонидан нақдлаштириб олинган.

Мавзуга оид