Ўзбекистон | 13:09 / 12.04.2021
1793
2 дақиқада ўқилади

2030 йилгача 10 минг нафар навоийлик ўқувчи Финландияга боради

Финландиялик бир гуруҳ инвесторлар ва Навоий вилояти мутасаддилари ўртасида учрашув ўтказилди.

Учрашувда Финландиянинг «FinEst Bay Area» компанияси асосчиси Питер Вестербака, «Finest Future» компанияси ҳаммуассиси Туомас Тииликайнен, «Edunation Finland» компанияси ҳаммуассиси Ҳарри Суоминен, «Skillgrower» компанияси асосчиси Паси Савола ва «PK Safety and Rescue» компанияси бош директори Пертти Кортеярви ҳамда Навоий вилояти масъуллари иштирок этди.

Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизматига кўра, учрашувда онлайн тарзда иштирок этган SASKY таълими консорциуми директори Антти Лаҳти консорциум фаолияти, имкониятлари ва таълим йўналишлари ҳақида маълумот берган.  

Музокаралар якунига кўра, мазкур лойиҳа учун жалб этиладиган навоийлик ёшларни 2030 йилгача 10 000 нафарга етказиш режалаштирилмоқда.

Маълумот учун, SASKY касбга тайёрлаш ва таълим масалалари консорциуми 1990 йилда ташкил этилган бўлиб, асосий фаолияти - меҳнат муносабатларини бошқариш, катталар учун қисқа муддатли, халқаро ва бошқа пуллик таълим турларини таклиф қилишдан иборат. 

Аввалроқ, Навоий вилояти ҳамда Финландиянинг Пуҳояарви шаҳри маъмурияти ўртасида биринчи онлайн ҳамкорлик форуми бўлиб ўтган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид