Яманнинг "Ансор Аллоҳ" ҳаракати Саудия Арабистонига нисбатан денгиз қамали жорий этади. Бу ҳақда ҳаракат вакили Яҳё Сариа маълум қилди.
"Яман қуролли кучлари (ҳусийчилар) “қамалга қамал” формуласига мувофиқ Саудия Арабистони кемалари учун тақиқ эълон қилади. Қарор ушбу баёнот эълон қилинганидан бошлаб кучга киради", - деб ёзди у ўз Telegram-каналида.
Баёнотда таъкидланишича, ҳусийчилар Ар-Риёднинг ҳаракатларига жавоб бериш ҳуқуқига эга.
"Қуролли кучлар воқеаларнинг ҳар қандай ривожига тайёр. Саудия Арабистонининг ҳар қандай аҳмоқлигига кескин жавоб қайтарамиз", - дейилади баёнотда.
БМТ ушбу баёнот бўйича ўз хавотирини билдирди.
"Биз хабарларни кўрдик ва ҳусийчиларнинг Саудия Арабистонига нисбатан янги таҳдидларидан қаттиқ хавотирдамиз", - деди БМТ расмий вакили Стефан Дюжаррик.











