Ўзбекистон | 07:51 / 13.04.2021
6205
1 дақиқада ўқилади
Судьялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритилди
Ўзбекистон Республикаси президентининг тегишли фармони билан Судьялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритилди.
Хусусан:
- Турғунбой Буваев (бунгача президент администрациясида бош инспектор лавозимида фаолият юритган);
- Жанагул Балкибаев (бунгача Олий суд судьяси лавозимида фаолият юритган);
- Нодира Бобохонова (бунгача Олий суд судьяси лавозимида фаолият юритган);
- Маликахон Қаландарова (бунгача Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби кафедра мудири лавозимида фаолият юритган);
- Отабек Мирзамаҳмудов (бунгача Андижон вилояти маъмурий судининг раиси лавозимида фаолият юритган);
- Баҳром Собиров (бунгача президент администрациясида етакчи инспектор лавозимида фаолият юритган);
- Ваҳобжон Файзуллаев (бунгача Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимида фаолият юритган);
- Элза Шамсуддинова (бунгача Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимида фаолият юритган) Судьялар олий кенгашининг доимий асосда фаолият юритувчи аъзолари этиб тасдиқланди.