Жамият | 14:20 / 16.04.2021
32877
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда энг катта бўлиши кутилаётган «Исломобод» жоме масжиди қурилишига ҳисса қўшинг

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида, Кичик ҳалқа йўли ва Сағбон йўллари кесишмасида 2019 йилдан буён «Исломобод» масжиди қурилиши давом этмоқда. Ҳозирги кунда масжиднинг том қисмини ёпиш ишлари якунига етган.

Устабоши Маҳамаджон Умаровнинг айтишича, агар ишлар шу суръатда давом этса, масжид қурилиши 1,5 йилда якунига етади. Масжид хонақоҳида 8 минг киши намоз ўқиши мумкин. Ҳовлиси ва ён-атрофидаги жойлар билан бирга масжид 13 минг намозхонга хизмат кўрсата олади.

Ундан ташқари, масжид ҳудудида 4 қаватли автомобиллар тураргоҳи қурилиши ҳам режалаштирилган.

«Ким Аллоҳ таолонинг масжидини қурса, у Аллоҳнинг уйини қурган бўлади. Қуръони карим оятларида ва пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак ҳадисларида Рамазони шарифда қилинган ишлар бошқа 11 ойга нисбатан савоблари, ажри ҳасанотлари зиёда қилиб берилишлиги ҳақидаги хабарлар бор», – дейди масжид имом-хатиби Абдулло Йўлдошев.

Аллоҳнинг каломида келтирилган ва пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам тасдиқлаган улуғ ажрга сазовор бўлиш, масжид қуриш савобига шерик бўлиш ниятидаги юртдошларимизни Аллоҳнинг уйини барпо қилишдек эзгу ишга ҳисса қўшишга чорлаб қоламиз.

Хайрли ишга ҳисса қўшмоқчи бўлганлар учун:

Масжид имом-хатиби Абдулло Йўлдошев номига (Abdullo Yuldashev) очилган карта:

Click / Payme: 8600 0604 2270 7688

Union Pay, Xalq Bank: 6262 9100 9491 4488

Paynet (Uzmobile):

+998990556611

+998990556622

+998990556633

Масжид имом-хатиби Абдулло Йўлдошев

Хориждан маблағ юбормоқчи бўлганлар учун паспорт маълумотлари:

Yuldashev Abdullo Turapovich – AA4313913

Мавзуга оид