Ўзбекистон | 09:56 / 17.04.2021
25430
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони кескин ўсмоқда, шифохоналардаги беморлар сони 2 мингга яқинлашган

Сўнгги бир кунда мамлакат бўйлаб янги ҳолатлар сони йил бошидан буён илк марта 300дан ошди, Тошкент шаҳрида 227 ҳолат аниқланиб, яна бир киши вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирус қайд этилиши ҳолатлари кескин ошаётгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 16 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 86338 (+316) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Бу кунлик ўсиш бўйича йил бошидан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткич бўлиб, аввалги антирекорд 15 апрель куни қайд этилган эди - 292 кишида вирус аниқланганди. 14 апрель куни 227 кишига ташхис қўйилган - сўнгги икки кун ичида кунлик ўсиш қарийб 100тага етган. 9 апрелгача кунлик ўсиш 200дан ошмаганди.

Маълумот учун, кунлик касалланиш ҳолатлари 300дан ошиши сўнгги бор 2020 йилнинг сентябр ойида қайд этилган.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 
  • 3 нафари Андижон вилоятида,
  • 10 нафари Бухоро вилоятида,
  • 7 нафари Жиззах вилоятида,
  • 3 нафари Наманган вилоятида,
  • 20 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 1 нафари Хоразм вилоятида,
  • 37 нафари Тошкент вилоятида,
  • 227 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 636 нафарни ташкил қилди. 16 апрель куни Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов вафот этгани, у Зангиотадаги шифохонада даволанаётган бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 11 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
  • Наманган вилоятида 8 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 4 нафар,
  • Фарғона вилоятида 7 нафар,
  • Хоразм вилоятида 6 нафар,
  • Тошкент вилоятида 28 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 124 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 83838 (+189) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони 1864 нафарга етган, шундан 238 нафари оғир, 109 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид