Жамият | 16:51 / 19.04.2021
27921
1 дақиқада ўқилади

2021 йилда Ўзбекистон аҳолиси 35 миллиондан ошиши мумкин

Йил бошидан буён доимий аҳоли сони кунига ўртача 1,5 минг кишига кўпаймоқда.

2021 йилнинг 1 апрел ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 34,7 миллион кишини ташкил этмоқда, деб маълум қилди Давлат статистика қўмитаси.

Доимий аҳоли сони йил бошидан бери 136,7 минг кишига ошган. Бу – Ўзбекистон аҳолиси ҳар ойда ўртача 45,9 минг кишига кўпаяётганини англатади.

2021 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,5 минг кишига ошган.

1 апрел ҳолатига, доимий аҳолининг 17,2 миллион нафари – аёллар, 17,4 миллион нафари – эркаклар.

Маълумот учун, 2020 йилда Ўзбекистон аҳолиси 653,7 минг кишига кўпайиб, йил сўнгида 34,5 миллион кишини ташкил этганди. Ўтган йили аҳоли сони ҳар ойда ўртача 54,5 минг кишига ошган.

Мавзуга оид