12:16 / 23.04.2021
7608

Экспортёрларнинг дебитор қарздорлиги бўйича жарималар бекор қилинди

2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилади. Дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланади.

«Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

Қайд этилишича, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилади. Дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланади.

Шунингдек, чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспортёрлар ва «эркин муомалага чиқариш» божхона режимида товарларни олиб кириш ва расмийлаштириш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импортёрларга қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтирилади.

Аввалроқ, президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорликни ривожлантириш ва жорий йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси бўйича видеоселектор йиғилишида экспорт валютаси ўз вақтида келмагани учун жарима миқдорини икки бараварга қисқартириш таклифини киритиш бўйича кўрсатма берганди.

Мавзуга оид
Top