Volkswagen бренди Про лига расмий ҳомийсига айланди
ПФЛ, Volkswagen ҳамда Uzreport TV ўртасида уч томонлама шартнома имзоланди.
«Машҳур Volkswagen бренди спорт, хусусан, футбол оммавийлигини оширишда дунё миқёсида қатор йирик лойиҳаларни амалга ошириб келади.
Ўзбекистон бозорига кириб келаётган Volkswagen бренди юртимизда спорт тарғиботи йўлида йирик лойиҳа бошламоқда. Жумладан, Volkswagen бренди Про лига расмий ҳомийсига айланмоқда.
UzReport Про лиганинг медиа ва тижорат ҳуқуқлари бўйича ҳам Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси билан ҳамкорлик қилишидан хабарингиз бор. Бугун ПФЛ, Volkswagen ҳамда Uzreport TV ўртасида уч томонлама шартнома имзоланди. Эндиликда Про лига тарихда илк бор ўз ҳомийсига эга бўлди.
Имзоланган уч томонлама шартномага кўра дунёга машҳур Volkswagen бренди мамлакатимиз футболи ривожига ўз ҳиссасини қўшади. Жумладан, Volkswagen Про лигага оид барча трансляциялар, тадбир ва учрашувлар давомидаги тижорий баннерлар, реклама роликлари ҳамда медиа маҳсулотлари орасидан жой эгаллайди.
Умид қиламизки, Volkswagen билан мазкур ҳамкорлик Ўзбекистон футболи ривожи йўлидаги яна бир дадил қадам бўла олади», дейилади ПФЛ хабарида.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда яшаш учун рухсатнома олганларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари 1 йил амал қилади
Жаҳон | 18:37
-
Британияда кайфиятни яхшилашга ёрдам берадиган мия имплантати яратилди
Фан-техника | 18:29
-
Бандлик вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон | 18:24
-
Очиқлик талабларини бажармагани учун 2024 йилда 5 нафар мансабдор жаримага тортилди
Ўзбекистон | 18:17
Мавзуга оид
22:13 / 16.01.2025
Хитой Volkswagenʼнинг Германиядаги заводини сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда
23:27 / 27.12.2024
Интернетда Volkswagenʼнинг 800 мингга яқин электромобили ҳайдовчиларига оид маълумотлар тарқалиб кетди
20:30 / 02.12.2024
Volkswagenʼнинг тўққизта заводи ходимлари иш ташлаш эълон қилди
23:42 / 27.11.2024