09:56 / 27.04.2021
4557

Амударёда аёл эрига жаҳл қилиб, пичоқ билан 5 ёшли қизининг бош ва бармоқларига шикаст етказди

Амударё туманида аёл эрига жаҳл қилиб, беш ёшли қизини болға билан урди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ҳ. исмли аёл турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб қолган. Эри унга: «Cен билан яшамайман, менга сендай аёл керак эмас», — деб онасининг уйига кетиб қолган. Шундан сўнг аёл жаҳл устида беш ёшли қизининг бош қисмига бир неча марта болға билан урган. Бундан ташқари, аёл пичоқ билан унинг бош ва ўнг бармоқ қисмларига бир неча марта қасддан уриб, шикаст етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан тайинланган суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, қизда бош жароҳати, бош мия ёпиқ жароҳати, мия силжиши, бош суяги ўйилган жароҳати, бўйин орқа томон суяклари синиши, пешана жароҳати аниқланган. Шунингдек, ҳодиса оқибатида қизнинг ўнг қўл 3 ва 4-бармоқлари синган, ўнг қўл 4-бармоқнинг тирноғи тушган, бўйиннинг орқа томони шилинган.

Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича туман судида ушбу ҳолат кўриб чиқилиб, жазо тайинланган ва аёл эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақланмоқда.

Top