Кўпчилик бу жойларнинг Ўзбекистонда эканига ишонқирамай муносабат билдирди. Бу бежиз эмас, видеода акс этган табиат ҳақиқатдан жуда гўзал.

@javokhir_photography

#uzbekiston #uzbekistan_tiktok #uzb #uzbek #ouzbekistan #visituzbekistan #uzbe #travelphotographer #travelphotography #piknik #пикник #етоузбекистан

♬ оригінальний звук - MMA

Видео муаллифи жойнинг манзилини сир сақлаган бўлса-да, орадан кўп ўтмай, жой локацияси интернетда тарқалиб кетди ва юртимизнинг турли ҳудудларидан одамлар ушбу гўзалликни ўз кўзлари билан кўриш учун кела бошладилар.

Афсуски, аксар ҳамюртларимизнинг табиатга муносабати жуда ачинарли – гўзалликдан баҳраманд бўлишни билишади-ю, бироқ уни асраб-авайлашни билишмайди. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, бу жой машҳур бўлиб кетганидан сўнг, ҳар куни кўплаб одамлар бу манзарани кўришга келишади, пикник, ифторликлар қилишади, лекин афсуски, кетларидан тозалаб кетишмайди.

Красногорск адирлари ва Сўқоқ тоғларидан тайёрлаган фоторепортажимизни эътиборингизга ҳавола қиларканмиз, ҳамюртларимизни табиатга бефарқ бўлмасликка, уни асраб-авайлашга чақириб қолган бўлардик.

Красногорск манзаралари:

Сўқоқ манзаралари:

Суратлар муаллифи – Муҳаммаджон Ғаниев.