29 апрелда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Moderna вакцинасини қўллаш учун маъқуллади. 

Вакцина етказиб беришни 2021 йил 4-чорагида бошлаш режалаштирилган. 2021 йилда 34 млн доза, 2022 йилда эса 466 млн доза вакцина етказилади. Бундан ташқари, Швеция COVAX’га 1 млн доза AstraZeneca вакцинасини хайрия қилмоқчи.

Аввалроқ ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус коронавирусга қарши вакциналар билан барча давлатларни бир хилда таъминлаб бўлмаслигидан шикоят қилганди. Унинг таъкидлашича, дунёда коронавирусга қарши ўтказилган 832 млн эмлашнинг 82 фоиздан кўпроғи юқори ва ўрта даромадга эга давлатларга, паст даромадга эга давлатларга эса бор-йўғи 0,2 фоизи тўғри келмоқда.