Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда хотинини калтаклаб унга тан жароҳати етказган шахсга жиноий иш қўзғатилди
Самарқанд вилояти Иштихон туманида хотинини калтаклаб унга тан жароҳатлари етказган шахсга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 3 март куни Иштихон тумани, «Зирабулоқ» МФЙ, Арабхона қишлоғида яшовчи Ш.Т. ўзаро жанжал натижасида турмуш ўртоғи Ш.Ю.ни калтаклаган. Оқибатда Ш.Ю. тан жароҳатлари олиб, туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Бундан ташқари, 2021 йил 20 март куни Ш.Т. маст ҳолда хотинининг қизлик уйига келиб, унинг ота-онаси ва акаси М.Ш.ни уятли сўзлар билан ҳақорат қилган. Келиб чиққан келишмовчилик оқибатида келиннинг акаси М.Ш. куёви Ш.Т.га тан жароҳати етказган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Иштихон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ш.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан, М.Ш.га нисбатан 109-моддаси 2-қисми билан айб эълон қилинган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:00 / 25.06.2026
Меҳнат инспекцияси Адиз Бобоевга огоҳлантириш юборди
08:45 / 16.06.2026
Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 кг наркотик модда мусодара қилинди
18:37 / 02.05.2026
Фарғона ва Сурхондарёда сел кузатилди, Самарқандда кўчаларни сув босди
09:45 / 21.04.2026