Институт зиммасига соҳа фаолиятини илмий-методик жиҳатдан таъминлаш, фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш, уларнинг натижаларини амалиётга жорий этиш ва умумий ўрта таълимнинг долзарб муаммолари юзасидан илмий-тадқиқот дастур ҳамда лойиҳаларини амалга ошириш вазифалари юклатилди. Педагог-ходимлар малакасини ошириш билан чекланмасдан, том маънодаги илмий-тадқиқот даргоҳига айланаётган А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти қуйидаги лавозимларга ишга таклиф қилади: