Ўзбекистон | 13:37 / 31.05.2021
2943
2 дақиқада ўқилади

Нукус давлат педагогика институтининг 2 та биносидаги 4 та факультетда ўқиш онлайн қилинди

Олдинроқ Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти чет тиллари факультети талабасида коронавирус инфекцияси (COVID-19) аниқлангани ҳақида хабар бергандик. 27 майдан бошлаб мазкур факультет талабалари ўқиш жараёнини онлайн (масофавий) тарзда давом эттиришаётганди.

29 май куни чиқарилган институтнинг матбуот хизмати ахборотномасига кўра, ОТМда масофавий таълим шаклига ўтказилган факультетлар сони 4 тага етган. Институтнинг 4-ўқув биносидаги факультетлар - чет тиллари ва жисмоний маданият факультетлари, шунингдек, 9-ўқув биносидаги факультетлар - тарих ва табиий фанлар факультетларида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида ўқув жараёни 29 май санасидан бошлаб онлайн (масофавий) ўқитиш шаклида олиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Берунийдаги 1-, 54-умумтаълим мактаблари, Нукусдаги «Прогресс» таълим ва ривожлантириш мактаби ва 34-, 15-сонли мактабларда таълим масофавий шаклга ўтказилган эди. Шундан кейин ҚҚДУнинг коронавирус сабаб масофавий таълим шаклига ўтказилган факультетлари сони 6 тага етди. Яқинда ТAТУ Нукус филиалида ўқиш масофавий шаклга ўтказилганди.

Мавзуга оид