Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда совуқ қуроллар билан бир-бирига тан жароҳатлари етказган безориларга жиноий иш қўзғатилди
Сурхондарё вилояти Денов туманида ўзаро жанжаллашиб, совуқ қуроллар билан бир-бирига тан жароҳатлари етказган безориларга жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 28 май куни соат 01:30ларда Денов туманининг Сўфи Оллоёр маҳалласида жойлашган савдо дўконининг олдида, туманнинг Водий маҳалласида яшовчи, А.Анвар ўзига олдиндан таниш бўлган, туманнинг Гулистон маҳалласида яшовчи Х.Валижон билан ўзаро гаплашиб олишмоқчи бўлиб учрашган. Учрашувда, А.Анвар билан бирга келган шериклари, туманнинг Водий маҳалласида яшовчи А.Акмал, Ангор тумани Янгирўзғор маҳалласида яшовчи У.Феруз, Қуёшли юрт маҳалласида яшовчи П.Одилжон ҳамда унинг укаси П.Сухроб ва бошқалар қўлларида бўлган «бита», пичоқ ва бошқа совуқ қуроллар билан Х.Валижоннинг дуч келган жойига уриб, унга тан жароҳати етказишган. Ўз навбатида Х.Валижон ҳам уларга тан жароҳатлари етказган.
Шундан сўнг, уларнинг безорилик ҳаракатлари олдини олмоқчи бўлган, Денов тумани Жомий маҳалласида яшовчи, Ч.Отабекжонга ҳам фаол қаршилик кўрсатиб, безорилик жиноятини содир этишган. Натижада А.Анвар «ҳаёт учун хавфли бўлган», А.Акмал, П.Одилжон, У.Ферузлар «енгил» тан жароҳати олиб, касалхонага мурожаат қилишган.
Қайд этилишича, 29 май куни А.Анвар, А.Акмал , У.Феруз, П.Одилжон, П.Сухроб ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди билан, Х.Валижонга нисбатан 104-моддаси 2-қисми «л» банди билан жиноий иш қўзғатилган.
Мавзуга оид
19:33 / 24.02.2026
Қаловини топса, қор ҳам ёнади-2: Сурхондарёда судялар қотилни “безори”га айлантиришди
19:53 / 23.02.2026
Жиззах вилоятида иккита Cobalt Hyundai’ни тўхтатди. Ҳайдовчи ва йўловчилар калтакланган
22:21 / 30.01.2026
Тошкентда одамларни қўрқитиб, пул талаб қилган ўсмирлар гуруҳи қўлга олинди
18:07 / 25.01.2026