09:00 / 07.06.2021
9275
Реклама

Маnzara турар жой мажмуаси: тайёр уйларнинг барча афзалликлари билан таништирамиз

Шу ёзда Маnzara турар жой мажмуаси қурилишининг биринчи босқичи якунланиб, дастлабки аҳоли уйларига кўчиб келишади. Сизга мажмуанинг афзалликлари ва бунёдкорлик ишларининг якуни ҳақида маълумот берамиз.

Пойтахтнинг Юнусобод туманида жойлашган Manzara турар жой мажмуаси қурилишининг биринчи босқичи объектларини фойдаланишга топширишга жуда оз вақт қолди. Эслатиб ўтамиз, қурилиш майдони 38417 м² ни ташкил қилади. Турар жой мажмуаси Yunusobod Business City ҳудудида жойлашган бўлиб, бу ҳудуд шаҳарнинг энг баланд нуқталаридан бири ҳисобланади. Ушбу афзаллик мажмуа аҳолисига ҳудуддаги замонавий шаҳар тезкор ҳаёти ва сокин манзаралари уйғунлигини кузатишга имкон беради.

Manzara турар жой мажмуасини бунёд этишда замонавий дизайн, аҳоли учун максимал функционаллик ва қулайлик каби омиллар ҳисобга олинди. Шу сабаб мажмуанинг ёпиқ ҳудудида узлуксиз қўриқлаш, кўплаб сайр йўлаклари, болалар ва спорт майдончалари ҳамда автотураргоҳ жойлари қурилишига алоҳида эътибор қаратилган. Тез орада тижорат бинолари ўз ишини бошлайди, унда ресторан, қаҳвахоналар, новвойхоналар, дорихоналар, дўконлар ва хизмат кўрсатиш шохобчалари жойлашган бўлиб, бу каби қулайликлар аҳолига турар жой мажмуаси ҳудудидан чиқмасдан харидларни амалга оширишлари ёки шинам қаҳвахоналарда тамадди қилишларига имкон беради.

Эслатиб ўтамиз, Manzara турар жой мажмуасининг иккинчи босқичи қурилиш ишлари аллақачон бошлаб юборилган бўлиб, у жорий йилнинг кузига қадар якунланади. 

Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Чинобод кўчаси.

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунларисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақамидан олишингиз мумкин: +99871-210-44-44

Instagram: @bizninguylar

Telegram: t.me/bizninguylar

Facebook: fb.com/bizninguylar

Сайт: bizninguylar.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид
Top