Маълум бўлишича, Китоб тумани давлат солиқ инспекцияси бош инспектори У.Т. махсус гувоҳномага эга бўлмаган ҳолда инспекциянинг 2020 йил 25 сентябрдаги буйруғини асос қилиб туманда фаолият олиб бораётган МЧЖлардан бирида камерал солиқ текшируви ўтказган.

Шероз Шодиевнинг таъкидлашича, Солиқ кодексининг 137-моддасига кўра камерал солиқ текшируви солиқ текширувлари турларига киради. Шу сабабли қайд этилган қонунбузилиш ҳолати юзасидан Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан Китоб туман давлат солиқ инспекцияси ходими У.Т.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Мазкур иш жиноят ишлари бўйича Китоб туман судида кўриб чиқилган ва унинг 2021 йил 31 майдаги қарори билан ҳуқуқбузарга 2 миллион 450 минг сўм жарима жазоси қўлланган.

«Амалдаги қонунчилик ҳужжатларида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширишлар учун талаблар белгиланган. Жумладан, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 6-моддасига мувофиқ, назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишига рухсат берилгани тўғрисидаги махсус гувоҳнома мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади», дейди Шероз Шодиев.

Тошкентда тадбиркорга жарима солган солиқчининг ўзи жарима тўлайдиган бўлди

Солиқ қўмитаси ОAВни солиқчиларнинг судлардаги иштирокига оид масалани бир ёқлама ёритишда айблади