Namangan Square кундалик ҳаёт тўғрисидаги тасаввурларни ўзгартиради: Намангандаги уникал турар жой мажмуаси Ғарб анъаналари ва маҳаллий маданият ҳамда замонавий услубга эътибор қаратиб, жамият тизимига янгиликларни олиб киришга интилмоқда.

Ислом Каримов кўчасида (мўлжал: Ангор пости) қулай жойлашган, Наманган аэропортидан атиги 2 дақиқалик масофага эга, Президент мактаби қаршисидаги MJ Developers компаниясининг “шаҳар ичида шаҳар” концепцияси асосида қад кўтарадиган мажмуа инсонларнинг асосий ва иккинчи даражали эҳтиёжлари учун зарур бўлган барча қулайликларни тақдим этади.  Namangan Square истиқомат қилиш ва ишлаш учун жозибали жойга айланади, бу ерда сизга керак бўлган барчаси жуда яқин масофада жойлашган.

18 гектарлик ушбу ажойиб шаҳар ҳозирда қурилиш жараёнида: ҳудудининг 60 фоизидан кўпроғи кўкаламзор майдондан иборат мажмуа 9 қаватли    32 та премиум даражасидаги уйни, шу жумладан 9 чуқурчали гольф майдонини ҳам ўз ичига олади.

Лойиҳанинг мақсади – ўз аҳолисини автомобилларсиз экологик тоза муҳитда фаровон ҳаёт билан таъминлаш.

Namangan Square ўз аҳолисини жаҳон тенденциялари билан таништиради, уларнинг истеъмолчилик тажрибаларини бойитади, таълим олишни қулайлаштиради (мажмуада инглиз мактаби ва болалар боғчалари мавжуд) ҳамда зиёфатлар ва тўйларни ўтказиш учун ультра замонавий клуб биносини тақдим этади. Унинг асосий хусусиятлари – ободонлаштирилган боғлар, жиҳозланган болалар ўйин майдончалари, футбол майдонлари, теннис кортлари, баскетбол майдончалари, очиқ ҳаводаги спорт заллари, велосипед йўлаклари, аллеялар ва ҳоказо.

Namangan Square – ушбу гўзал шаҳарда кўпдан бери мавжуд бўлган буюклик рамзларига қўшимча бўла олувчи энг яхши маскан, кўркам Фарғона Водийсидаги топиш мушкул бўлган яширилган гавҳардир.

Namangan Square – бу Фарғона водийсидаги Ўзбекистон тарихида биринчи ва ягона ақлли шаҳар лойиҳаси бўлиб, у эгизак миноралар, гольф майдони ва 5 юлдузли меҳмонхонани ўз ичига олади.

Namangan Square'нинг Boulevard'ида шопинг учун 100 дан ортиқ чакана озиқ-овқат, ўйинчоқлар, декор учун буюмлар ёки кийим-кечак савдо дўконлари мавжуд. Бундан ташқари, ташриф буюрувчилар учун чойхоналар, ресторанлар, қаҳвахоналар, қандолат дўконлари, новвойхоналар, гўзаллик салонлари эшиклари очилади – сизга керак бўлган барчаси ва ҳаттоки ундан кўпроғи ҳам!