Сирдарёда масжид қурилиши учун йиғилган 73 млн сўм хайрия пули ўғирланди
Сирдарё вилояти Янгиер шаҳри ҳудудидаги «Муҳаммад Бобур» жоме масжиди қурилиши учун пластик картага йиғилган маблағнинг 73 млн 400 минг сўми фирибгарлик йўли билан ўғирланди. Бу ҳақда масжид имом хатиби Исаев Ҳидоятулло Kun.uz'га маълум қилди.
Бу маблағлар масжид имом-хатиби Исаев Ҳидоятулло номига очилган пластик картада бўлган.
2021 йил 29 июн куни имомга номаълум шахсдан Telegram мессенжери орқали хабар келади. Унда масжид қурилиши учун пул ўтказмоқчи экани, бунинг учун карта рақами ва телефон рақамига SMS-хабари орқали келган кодни юборишларини сўрайди.
Масжид имоми бундай қила олмаслигини билдирганидан сўнг, фирибгарлар пул ўтказиш учун паспорт нусхасини юборишини, пулни фақатгина шундан сўнг ўтказа олишларини айтиб туриб олади.
Уларга ишонган Исаев Ҳидоятулло паспорт нусхасини юборади. У шундан сўнг, 29 июн куни кечки вақтда хайрия маблағлари учун ажратилган пластик картадан аввал 70 миллион сўм, бироздан сўнг 3 миллион 400 минг сўмни сўм ечиб олинганини айтмоқда.
Kun.uz суҳбатлашган соҳа вакилларига кўра, фуқаронинг паспорт маълумотларини қўлга киритиш орқали унинг картасидаги маблағларни ечиб олиш имконияти жуда кам.
Ҳолат юзасидан ҳудудий ички ишлар бўлимига хабар берилган.
Мавзуга оид
18:25 / 13.12.2024
КХДР фуқаролари АҚШ компанияларига ёлланиб, сохта исмлар ортидан пул топгани маълум бўлди
16:38 / 06.12.2024
Марказий Осиё мамлакатлари вегетация мавсуми учун сувни тақсимлаб олди
14:08 / 03.12.2024
Ветнамнинг энг бадавлат аёли фирибгарлик бўйича иш апелляциясида ютқазди. Энди 9 млрд доллар топа олмаса, уни қатл этишади
20:49 / 30.11.2024