16:39 / 05.07.2021
17270

Ўзбекистон қайси давлатлардан энг кўп импорт қилаётгани маълум бўлди

2021 йилнинг беш ойида Хитой Ўзбекистон экспорт ва импортида етакчилик қилмоқда. Хитойдан импорт экспортга нисбатан 2 баробарга кўп. 2020 йил давомида ҳам ХХР Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкори бўлган.

Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг январ-май ойларида Ўзбекистон импортида юқори кўрсаткичга эга давлатлар ўнлигини эълон қилди.

Унга кўра, Хитой 1,8 млрд долларлик импорт билан етакчилик қилмоқда. Хитой Ўзбекистон экспортида ҳам 0,8 млрд долларлик экспорт билан етакчиликни қўлга олган.

Яъни, йилнинг беш ойида Хитойдан импорт экспортга нисбатан 2 баробарга кўпроқни ташкил қилган: сальдо манфий 1 миллиард долларга тенг.

2020 йил (январ-декабр)да ҳам Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги асосий шериги сифатида Хитой қайд этилган. Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 6,43 миллиард AҚШ долларини ташкил қилган. Шундан 1,93 миллиард доллар экспорт, 4,5 миллиард доллар импорт улуши экани маълум қилинган. Салбий сальдо 2,57 миллиард долларни ташкил қилган.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг беш ойида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган бошқа давлатлар (АҚШ долларида):

  • Россия – 1 747,2 млн
  • Қозоғистон – 1 090,0 млн
  • Корея Республикаси – 645,7 млн
  • Туркия – 600,7 млн
  • Германия – 257,0 млн
  • Ҳиндистон – 192,0 млн
  • Туркманистон – 166,7 млн
  • Украина – 162,2 млн
  • Литва – 159,1 млн

2021 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистоннинг жами импорт ҳажми 8,8 млрд АҚШ долларига тенг бўлган.

Top