2026 йил январ-июл ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 49,5 млрд долларни ташкил этди. Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 3,7 млрд долларга ёки 8,1 фоизга кўп.

Бунда экспорт ҳажми 19,9 млрд доллар (-3,6 фоиз), импорт ҳажми эса 29,6 млрд доллар (+17,8 фоиз) бўлди. Ташқи савдо салбий салдоси 9,7 млрд долларгача ошган. Ўз навбатида олтинсиз экспорт ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 27,7 фоизга ошиб, 9,8 млрд долларни ташкил этган.

Ҳисобот даврида ташқи савдо айланмасининг салмоқли қисми Хитой (22,7 фоиз), Россия (16,4 фоиз), Қозоғистон (6,6 фоиз), Туркия (3,3 фоиз) ва Афғонистон (2,5 фоиз) билан қайд этилган.
2026 йилнинг дастлабки 7 ойида 2025 йилнинг мос даврига нисбатан қиймат жиҳатдан энг катта савдо ўсиши Хитой (+2,83 млрд доллар), Россия (+859,2 млн доллар), Ҳонгконг (691,6 млн доллар) ва Қозоғистон (+631,2 млн доллар) ҳиссасига тўғри келади.
Энг тез ўсган йўналишлар — Ҳонгконг (9,1 баробар), Ветнам (+77,2 фоиз), Қирғизистон (+53,8 фоиз) ва Афғонистон (+45,8 фоиз). Ҳонгконг билан савдо ҳажмининг кескин ошиб кетгани Хитой махсус ҳудуди билан олтин соҳасидаги ҳамкорликнинг фаоллашгани билан изоҳланиши мумкин.

Умуман олганда, топ йигирматаликдаги йирик ҳамкор давлатлардан фақатгина Ҳиндистон (-6,6 фоиз) ва Германия (-2,6 фоиз) билан савдо ҳажмида пасайиш кузатилган.
Экспорт
Ҳисобот даврида 2,8 млрд долларлик (- 63,1 фоиз) олтин сотилган. Бу умумий экспортнинг 14,1 фоизини ташкил этади. Йил бошидан бери фақат апрел ва июл ойидагина қимматбаҳо металл сотуви амалга оширилган.
Шунингдек, экспорт таркибида хизматлар (36,8 фоиз), саноат товарлари (14,4 фоиз), турли хил тайёр буюмлар (8,4 фоиз), кимёвий воситалар (7,8 фоиз), озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар (7,7 фоиз) ҳамда минерал ёқилғилар (4,7 фоиз) ҳам сезиларли улушга эга бўлган.

Ҳисобот даврида 279,7 млн долларлик газ










