Имрон Хон: 3 миллиондан ортиқ афғон қочқинлари Покистонда, улар кўпроқ бўлиши ҳам мумкин эди
16 июль куни Тошкент шаҳрида бошланган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро конференциясида Покистон бош вазири Имрон Хон ҳам нутқ сўзлади.
«Афғон муаммоси бутун минтақани ўйлантиради. Юз минглаб одамлар маънисиз урушлар қурбони бўлишди. Муҳтарам Ашраф Ғани жаноблари айтганларидек, масаланинг иқтисодий жиҳатлари ҳам жуда муҳим. Президент Шавкат Мирзиёев таклиф этгани каби «Термиз –Мозори Шариф – Кобул – Пешовар» темир йўл лойиҳаси каби лойиҳалар айнан бу давлат тинчлигига катта хизмат қилиши мумкин.
Биродар афғон халқининг муаммосини бир мисол билан ифодалаш мумкин – бу давлатнинг 3 миллиондан ортиқ фуқаролари Покистонда бошпана топишган. Қочқинлар сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкин эди, лекин бизнинг ҳам имкониятларимиз маълум даражада чекланган», дея бош вазирнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
00:15 / 22.12.2024
Покистонда Имрон Хоннинг 25 нафар тарафдорига ҳукм ўқилди
19:04 / 26.11.2024
Покистонда минглаб намойишчилар собиқ бош вазир Имрон Хоннинг озод этилишини талаб қилмоқда
19:44 / 13.08.2024
Покистон разведкасининг собиқ бошлиғи ҳибсга олинди
00:05 / 06.08.2024