Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Kun.uz’га маълум қилишича, муфтий Усмонхон Алимов саломатлигини яхшилаш учун навбатдаги даволаниш муолажаларини олмоқда.

«Муфтий ҳазратлари айни дамда шифохонада, у кишининг соғлиги малакали тиббиёт мутахассислари ва шифокорлар томонидан мунтазам кузатиб борилмоқда. Шунингдек, даволаниш босқичлари ҳам ўтказилмоқда. Аллоҳ таолога шукрки, айни пайтда муфтий ҳазратларининг сиҳатлари барқарордир», дейди идора матбуот хизмати ходими.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси асоссиз ва воқеликка тўғри келмайдиган хабарларни тарқатиш Ислом динида гуноҳ саналиши, қонунчиликда эса жавобгарликка сабаб бўлишини эслатди.