Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияга яқинлашаётган тайфун Токиода кучли ёмғир ва шамолга сабаб бўлиши мумкинлиги айтилмоқда
Олимпиада ўйинлари ташкилотчилари сешанбага режалаштирилган деярли барча мусобақалар жадвал бўйича ўтишини маълум қилди. Фақат эшкак эшиш ва камондан ўқ отиш мусобақалари ўтказилиш муддати кўчирилган.
Япония шимоли-шарқига Тинч океани томондан "Непартак" тайфуни яқинлашмоқда, деб хабар берди "Киодо" агентлиги.
Синоптикларнинг тахминларига кўра, тайфун сешанба куни Япония соҳилига етиб келиши ва кучли ёмғир, шамолга сабаб бўлиши мумкин.
Синоптиклар кучли шамол Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтаётган Токиога ҳам етиб келиши мумкинлигини айтмоқда.
Олимпиада ўйинлари ташкилотчилари сешанбага режалаштирилган деярли барча мусобақалар жадвал бўйича ўтишини маълум қилди. Фақат эшкак эшиш ва камондан ўқ отиш мусобақалари ўтказилиш муддати кўчирилган.
Ўз навбатида, Япония метеорология хизмати кўчки ва сув тошқинлари юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Хабар қилинишича, "Непартак" тайфуни Япония томон соатига 35 километр тезликда яқинлашмоқда.
Мавзуга оид
21:35 / 09.11.2025
Филиппинда яқинлашиб келаётган тайфун сабабли қарийб бир млн киши эвакуация қилинди
13:40 / 05.11.2025
Филиппинда «Калмаэги» тайфуни оқибатида ҳалокат бўлганлар сони ўсмоқда
21:21 / 06.04.2025
Аллергия белгиларини енгиллаштиришга ёрдам берадиган табиий модда аниқланди
13:04 / 04.03.2025