Ургут туманида содир бўлган ЙТҲда 5 ёшли қизалоқ вафот этди
Самарқанд вилояти Ургут туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 5 ёшли қиз вафот этган. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йил 13 июль куни давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-47 Булунғур-Ургут-М39 автомобиль йўлининг Ургут тумани Бунёдкор маҳалласи ҳудудидан ўтган қисмида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Қоратепа-Ургут йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Кобальт» йўлни кесиб ўтаётган, 2016 йилда туғилган қизни уриб юборган. Оқибатда, 5 ёшли қиз рўпарадан келаётган юк машинасининг баллонлари остида қолиб оғир тан жароҳатлари олган ва воқеа жойида вафот этган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, «Кобальт» йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, белгиланган меъёрлардан ортиқ тезликда ҳаракатланган.
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Ургут туман ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов-суриштирув давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
18:46 / 07.10.2024
Қорақалпоғистонда 27 нафар болани ташиётган Damas аниқланди
14:09 / 07.10.2024
Наманганда ўқувчилар ижарага олинган Gentraʼда ЙТҲга учради. Машинани бошқарган ўсмир вафот этган
12:23 / 07.10.2024
Фарғонада Lacetti уриб юборган шахс ҳалок бўлди
12:21 / 07.10.2024