Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Лондон университети (University of London) ҳамкорлигидаги International School of Economics and Finance (ISEF) қўшма таълим дастурига 2021/2022 ўқув йили учун қабул бошланди!

Тошкент давлат иқтисодиёт университети бир йилга яқин муддат давомида олиб борилган музокаралар натижасида Лондон университети (University of London) ва Лондон иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактаби (LSE) билан келишувга эришиб, ҳамкорликда ISEF қўшма таълим дастурини йўлга қўйди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Буюк Британиянинг Лондон университети (University of London) ҳамкорликда International School of Economics and Finance (ISEF) қўшма таълим дастурида академик раҳбарлик London School of Economics and Political Science (LSE) томонидан амалга оширилади.

Қўшма таълим дастури битирувчилари Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Лондон университети (University of London) дипломларига эга бўладилар.

Сайтимизда ушбу жараёнлар батафсил ёритиб келинмоқда. Жумладан, Тошкент давлат иқтисодиёт университети Лондон иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактаби ( LSE ) билан меморандум имзолангани ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Лондон университети (University of London) ҳамкорлигида қўшма таълим дастури йўлга қўйилиши муносабати билан бўлиб ўтган матбуот анжумани ҳақида мақолалар чоп этилган эди. Сўнгги ярим йил мобайнида Ўзбекистон олий таълим тизими учун жуда муҳим келишув сифатида қаралган ушбу қўшма дастурнинг аҳамияти нимада?

Қўшма таълим дастурида ўқитиш жараёни тўлиқ инглиз тилида бўлиб, ўқув режалари, фан дастурлари ва ўқув материаллари Лондон иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактаби (LSE) академик раҳбарлигида ишлаб чиқилади. Якуний назорат синовлари Лондон иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактаби (LSE) профессорлари томонидан таёрланади ва мустақил баҳоланади.