Жаҳон | 15:07 / 09.08.2021
6880
1 дақиқада ўқилади

Британиялик олим COVID-19 мавсумий шамоллашга айланиши мумкинлигини айтди

Олимнинг сўзларига кўра, вакциналар вирус тарқалишини вақтинча тўхтатади, тез орада вакциналар самарадорлиги пасаяди. Аммо шу билан бирга, эмлашлар касалликнинг оғир кечиши ва ўлимларнинг олдини олади.

Яқин йилларда коронавирус мавсумий шамоллашга айланади, у одамларда енгил шаклда ва симптомларсиз намоён бўлади. Бу ҳақда Нориж тиббиёт мактаби профессори Пол Ҳантер The Spectator журналида чоп этилган мақоласида ёзди.

Ҳантернинг фикрича, одамларда COVID-19 билан касалланиш тўхтамайди. Унинг сўзларига кўра, вакциналар вирус тарқалишини вақтинча тўхтатади, тез орада вакциналар самарадорлиги пасаяди. Аммо шу билан бирга, эмлашлар касалликнинг оғир кечиши ва ўлимларнинг олдини олади.

«Жамоавий иммунитетга ҳеч қачон эришилмайди, аммо иммунитет ва инфекция ўртасидаги бошқарилувчи мувозанат топилади», — деб ҳисоблайди профессор.

Унинг ёзишича, ҳукмрон штамм пайдо бўлганидан сўнг вирус мутацияси секинлашади. Профессорнинг сўзларига кўра, дельта-штамм ҳукмрон вирусга айланиши мумкин.

ЖССТ июл охирларида агар рақобатчи вирус чиқмаса, дельта-штамм дунёда ҳукмрон вирусга айланиши мумкинлигини билдирганди. 

Мавзуга оид