Ўзбекистондаги ташкилотлар ходимларининг ер ва мол-мулк солиқлари бўйича тўланмаган солиқ қарздорлиги миқдори маълум қилинди.

Қайд этилишича, 2026 йил 22 июл ҳолатига 183 668 та ташкилотнинг 885 336 ходимида 1 069 710 солиқ объекти бўйича 498,7 млрд сўм (ер солиғи - 282,8 млрд сўм, мол-мулк солиғи - 215,9 млрд сўм) тўланмаган солиқ қарздорлиги мавжуд.

Шундан 387,9 млрд сўм – тижорат ташкилотлари ходимлари, 90,8 млрд сўм – бюджет ташкилотлари ходимлари ва 20 млрд сўм – нодавлат-нотижорат ташкилотлари ходимлари ҳисобига тўғри келади.