Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи Украинани Европани урушга тортишга уринаётганликда айблади.
«Зеленский Эрон савдо кемасига ҳужум қилиб бир денгизчининг ўлимига сабабчи бўлди. ўлдирди. Бу — Исроил манфаатлари йўлида Европани урушга тортиш мақсадида амалга оширилган, БМТ Низомини очиқчасига бузиш ҳисобланади», — деб ёзди у X тармоғидаги саҳифасида.
Арағчи Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас билан қўнғироқлашганини маълум қилди.
«Киевдаги текинхўрнинг бу ҳаракатлари жавобсиз қолмаслигини очиқчасига айтдим», — дея қўшимча қилган Арағчи.
25 июл куни Эрон ташқи ишлар вазирлиги Украина Эрон кемасига ҳужум қилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлганини маълум қилганди. Ушбу воқеадан сўнг Украинанинг Теҳрондаги ишончли вакили Эрон ташқи ишлар вазирлигига чақирилган ва унга норозилик нотаси топширилган.











