Жаҳон | 14:19 / 09.08.2021
9218
1 дақиқада ўқилади

Толиблар Афғонистондаги яна бир вилоят марказини эгаллади

“Толибон” ҳаракати жангарилари Афғонистон шимолидаги Сарипул вилояти маркази бўлган Сарипул шаҳрини эгаллади. Бу ҳақда вилоят расмийларига таяниб Associated Press хабар берди.

Шаҳар учун икки ҳафта давомида жанг олиб борилган. Натижада афғон хавфсизлик кучлари Сарипулни тарк этган, маҳаллий қаршилик кучлари толибларга жангсиз таслим бўлган.

Эндиликда толиблар бутун Сарипул вилоятини назорат қилмоқда.

“Толибон” ҳаракати аввалроқ Заранж (Нимрўз вилояти маркази), Шибирғон (Жузжон вилояти маркази) ва Толукон (Тоҳар вилояти маркази) шаҳарларини қўлга киритганди.

Бундан ташқари, толиблар Кундуз вилояти маркази, стратегик жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга бўлган Кундуз шаҳрини эгаллаган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид