Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент метро бекатларида барча алоқа компаниялари ишлай бошлайди
Тез орада Тошкент метро бекатларида барча алоқа компаниялари ва бепул Wi-Fi ишлай бошлайди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ва "Тошкент метрополитени" ДУК мутасаддилари иштирокида АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилинди.
Қайд этилишича, метрополитендаги хизматлар турларини кўпайтириш мақсадида бугунги кунда метрополитен барча бекатларида мобил алоқа воситаси (Ucell) ва бепул интернет тармоғи (Wi-Fi) ишлаяпти.
Маълум қилинишича, метрополитен мутахассислари томонидан бошқа мобил алоқа операторларини жалб қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Тошкент метрополитени йўловчилар билан тўғридан тўғри ва энг муҳими тезкор мулоқотни йўлга қўймоқчи. Бунинг учун яқин кунларда “Метрополитен - йўловчи” портали очилади. Ушбу портал орқали барча йўловчилар метрополитен фаолияти бўйича таклиф ва эътирозларини билдириши мумкин бўлади.
Мавзуга оид
20:22 / 23.10.2025
Йўлдош алоқа тармоқлари операторлари ҚҚС ва фойда солиғидан озод қилинади
11:29 / 15.03.2024
Кўчма алоқа тармоқларини лойиҳалаштиришни лицензиялаш учун бож пасайтирилди
07:45 / 21.11.2023
Тошкентда мобил алоқа кучайтиргичларидан ноқонуний фойдаланган дўкон аниқланди
11:38 / 01.11.2023