Пара енгил атлетиканинг найза улоқтириш турида F13 классида ўзбекистонлик Нозима Қаюмова 42,59 метр натижа билан биринчи бўлди ва икки карра Паралимпия чемпионига айланди. Нозима Рио-2016да ҳам олтин медални қўлга киритганди.

Диск улоқтириш спорт турида F57 классида Моҳигул Ҳамдамова ҳам чемпион бўлди. У 31,46 метр натижа билан 1-ўринни эгаллади.

Эркаклар ўртасида F12 классида ядро улоқтириш бўйича финалда қатнашган Элбек Султонов эса 15,94 метр натижа билан бронза медалига сазовор бўлди.

Шу тариқа Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони 6тага (3та олтин, 1та кумуш, 2та бронза) етди. Бунгача пара сузувчи Исломбек Асланов бронза, узунликка сакрашда Асила Мирзаёрова кумуш, дзюдочи Учқун Қуронбоев олтин медални қўлга киритганди.

2та олтин медалдан сўнг Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 12-ўринга кўтарилди.