Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳри ҳудудида 1 миллион туп дарахт экилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумларида Тошкент шаҳри ҳудудида 1 миллион туп дарахт экиш бўйича “1 миллион дарахт” ташаббусига розилик берилди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида қуйидаги вазифалар юклатилган ҳолда хўжалик ҳисобидаги давлат унитар корхонаси шаклидаги “Тошкент сайилгоҳи дирекцияси” ташкил этилди:
- Тошкент шаҳрида мавжуд ва янги барпо этиладиган истироҳат боғлари, мавзули хиёбонлар, сайилгоҳлар, яшил майдонлар ва хиёбонларнинг намунали сақланишини таъминлаш, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ улардан фойдаланиш ишлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш, хизмат кўрсатиладиган ҳудудни янада кўкаламзорлаштириш ва обод қилиш бўйича зарур чоралар кўриш;
- кўкаламзорлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш, дарахтларни, буталарни, гулларни парвариш қилиш ва кўкаламзорлаштирилган майдончаларни таъмирлаш бўйича зарур ташкилий-агротехника ишларини амалга ошириш;
- мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш, шунингдек, сунъий суғориш тизимлари, насос станциялари, қудуқлар, қаттиқ қопламалар, йўллар ва йўлаклар, кўчаларни ёритиш воситалари ва фаввораларнинг санитария ва техник жиҳатдан зарур ҳолатда бўлишини таъминлаш.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026