Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигерияда “Боко ҳарам” гуруҳининг 8 минг нафар жангариси ҳукуматга таслим бўлди
Таъкидланишича, жангариларнинг оммавий равишда таслим бўлишига ҳукумат қўшинларининг уларга зарба беришни кучайтиргани сабаб бўлган.
Июн ойидан буён “Боко ҳарам” террорчи гуруҳининг қарийб 8 минг нафар жангариси ва уларнинг оила аъзолари Нигерия ҳукуматига таслим бўлди. Бу ҳақда миллий армия командири Абдулваҳоб Эйитайога асосланиб Vanguard газетаси хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, жангариларнинг оммавий равишда таслим бўлишига ҳукумат қўшинларининг уларга зарба беришни кучайтиргани сабаб бўлган.
Маҳаллий Sahara Reporters нашрининг ёзишича, жангариларнинг таслим бўлишининг яна бир сабаби тўрт ой аввал “Боко ҳарам” етакчиси ва асосчиларидан бири Абубакар Шекаунинг ўлимидир. У май ойида “Ғарбий африкадаги ислом давлати” (ISWAP) террорчи гуруҳи жангарилари билан тўқнашувда ҳалок бўлганди.
“Боко ҳарам” террорчи гуруҳи 2002 йилда Нигериянинг Борно штатида пайдо бўлган. Унинг аъзолари мамлакатда ҳокимиятни эгаллашни мақсад қилган. БМТнинг маълумот беришича, охирги 10 йил давомида Нигерияда 35 минг киши “Боко ҳарам” жангарилари қурбонига айланган.
Мавзуга оид
20:33 / 16.05.2026
Трамп ИШИД етакчиларидан бири йўқ қилинганини айтди
08:44 / 03.01.2026
Нигерияда ЙТҲ: Энтони Жошуанинг ҳайдовчисига нисбатан иш қўзғатилди
12:30 / 26.12.2025
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
09:54 / 22.12.2025