Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги қонун лойиҳасига 4та янги норма қўшилмоқда
Жорий йилнинг 24 сентябр куни Сенат Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси мажлисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
“Банкротлик тўғрисида”ги қонун ўрнига янги таҳрирдаги “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонун қабул қилинган. Қонун мазмунан кенгайтирилиб, “банкротлик” атамаси умумжаҳон тажрибаси талабларига мувофиқ “тўловга қобилиятсизлик” атамаси билан алмаштирилмоқда.
Нималар ўзгаради?
- Қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мақсадида тижорат банклари, молия ташкилотлари ва бошқа манбаларнинг маблағларини жалб этиш белгиланмоқда;
- Мол-мулки етмасдан қопланмай қолган қарз маблағларини қарздор мансабдор шахслар ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари натижасида банкротликка олиб келган шахслардан субсидиар ёки солидар тартибда ундириш талаблари киритилмоқда;
- Жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлик амалиёти жорий қилиниб, қарзни бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби жорий этилмоқда;
- Юридик ёки жисмоний шахснинг ғайриқонуний ҳаракатлари, шу жумладан, фирибгарлик асосида қарздан озод этилишининг олдини олишга қаратилган талаблар ҳам белгиланмоқда.
Қонун маъқулланиши билан тўловга қобилиятсизликни соғломлаштириш таомиллари орқали иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш чораларини қўллашга имконият яратилади.
Эслатиб ўтамиз, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси шу йилнинг июн ойида жамоатчилик муҳокамасига қўйилганди.
Мавзуга оид
10:51 / 21.01.2026
Йўналишсиз таксилар учун ягона белгилар ва “такси паспорти” жорий этилиши мумкин
15:15 / 24.12.2025
Уй-жой ва ер бўйича якуний хулоса чиқариш муддати 3 баробарга қисқариши мумкин
11:13 / 22.12.2025
Девелоперларга чеклов, улушдорларга кафолат: улушли қурилиш тартиби ўзгаради
13:16 / 15.12.2025