Теlegram асосчиси Павел Дуров дунёдаги сўз эркинлиги, Аpple ва Google каби технологик компанияларнинг платформага таъсири ҳақида фикр билдирди.

«Теlegram ўз фойдаланувчиларига бошқа мобил иловаларга қараганда кўпроқ сўз эркинлигини беради. Платформада акциядорлар ёки реклама берувчилар томонидан асоссиз цензура орқали босим ўтказиш мавжуд эмас.

Аммо Теlegram якка ўзи ҳам фаолият юрита олмайди. Бу банклар ва телекоммуникациялардан тортиб Аpple ва Google’гача бўлган бошқа компанияларга ҳам боғлиқ. Теlegram ҳам бошқа мобил иловалар сингари, iOS ва Аndroid фойдаланувчиларига очиқ қолиши учун Аpple ва Google томонидан ўрнатилган қоидаларга амал қилиши керак.

Жорий йилда Google ва Аpple Теlegram каби иловалардан улар фаолият кўрсатаётган мамлакатларнинг маҳаллий қонунларига риоя қилишни талаб қила бошладилар. Баъзи қонунлар (масалан, кузатув қонунлари) инсон ҳуқуқларига мос келмайди.

Тарихимиз билан таниш бўлган ҳар бир киши яхши биладики, Теlegram ҳукуматлар билан кураша оладиган ва курашган биринчи илова. Биз буни Ҳонгконгдан Беларусгача бўлган кўплаб авторитар мамлакатларда бир неча бор исботладик. Биз хизматимизни йиллар давомида блокировка қилишга уринишларга қарши тура олдик. Аммо бизнинг фаолиятимиз иккита сабабга кўра тўлиқ равишда ўзимизга боғлиқ эмас.

Биринчидан, Аpple ва Google’нинг қўлловисиз маҳаллий регуляторлар билан бўладиган ҳар қандай курашда мағлуб бўлиш деярли аниқ. Платформани иловалар дўконидан олиб ташлашса, фойдаланувчиларда уни ўрнатиш ва янги версиясини олишда муаммолар пайдо бўла бошлайди. Ўз сайтимиздан юклаб олишларни чеклаш учун эса бир неча дақиқанинг ўзи етарли. Аpple ва Google иловалар учун билдиришномаларни ўчириб қўйгандан сўнг, ҳатто мавжуд фойдаланувчилар ҳам Теlegram’га кириш ҳуқуқидан маҳрум бўлишади.

Иккинчидан, Россия расмийларининг сайловолди талаби конституцияга зид бўлмаслиги мумкин, чунки улар одамлар овоз беришни бошлаганидан кейин сайловолди ташвиқотини чеклайдиган қонунга ишора қилди. Овоз бериш пайтида сиёсий кампанияга қарши қонунлар кўплаб мамлакатларда мавжуд ва Россияда ҳам бу анча олдин киритилган. Агар бизга Европанинг бирон-бир давлатидан худди шундай талаб келганида, биз уни бажарган бўлардик. Аксинча, Россия ёки мамлакатдаги сиёсий ҳолат ўхшаш бошқа мамлакат инсон ҳуқуқларини аниқ бузадиган нарсани талаб қилса, биз ўз қадриятларимизга путур этказишдан кўра, ўша мамлакатда Теlegram’нинг тўғридан  тўғри тақиқланишини афзал кўрамиз.