Telegram асосчиси Павел Дуров ўзининг Россия молиявий мониторинг хизмати (Росфинмониторинг) томонидан террорчи ва экстремистлар рўйхатига киритилгани бўйича изоҳ берди.
«Россия Telegram’да оммавий кузатув ва цензура ҳақидаги талабларини бажаришдан бош тортганим учун мени “террорчи” деб топибди. Россия қонунчилигига кўра, менга “интернетда ахборот тарқатиш тақиқланибди”. Россиялик амалдорлар ким кимга интернетдан фойдаланишни тақиқлаши мумкинлиги борасида аниқ адашишибди», — деб ёзди Дуров телеграм-каналида.
30 июл куни Росфинмониторинг Дуровни экстремистик фаолият ёки терроризмга алоқадорлиги тўғрисида маълумот мавжуд бўлган шахслар рўйхатига киритди. Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) Дуровга терроризмга кўмаклашиш айблови қўйилганини маълум қилди. Қайд этилишича, Telegram маъмурияти украин махсус хизматлари томонидан фойдаланиладиган каналлар ва ботларни ўчириб ташламаяпти.











