Муваффақиятли бўламан десангиз университет ва бўлажак касбни танлашда, кўнглингизга яқин ва сиз учун қизиқарли бўлган соҳаларни танлашингиз лозим. Ҳозирги тез ўзгарувчан дунёда мутахассис сифатида сизга талаб катта бўлиши учун замон билан ҳамнафас юришингиз керак. Бу борада бугунги кунда қадр-қиммати энг катта касблардан бири – ахборот билан ишлайдиган IT мутахассисликларидир.

International Digital University'да сиз нафақат замонавий касбларни эгаллашингиз, балки янги маҳорат қирраларингизни очишингиз, қийинчиликлардан қўрқмаслик ва мақсадларга албатта эришишни ўрганишингиз мумкин. Университет ўз талабаларига 600.000 АҚШ доллар миқдоридаги фонддан, ўқиш учун грант ютиб олиш ва 1.000.000 АҚШ долларилик жамғарма маблағлари ҳисобидан ўз стартапларини молиялаштириш имкониятини тақдим этади. Бу ёшларга қудратли бизнесни йўлга қўйиш, ижодий фикрлаш ва ўзига бўлган ишончни ошириш имконини беради.

IDU қандай йўналишларни таклиф қилади:

1) Сунъий интеллект ва робототехника;

2) Data Science;

3) Ўйинларни ишлаб чиқиш;

4) Киберхавфсизлик.

Биринчи курсдан сўнг, IDU'нинг энг яхши талабалари ўқиш ва ишни бирга олиб боришлари мумкин, университетдаги ўқишни тамомлагандан сўнг эса Европа, Америка ва Японияда ишлаш таклифларига эга бўлишлари мумкин. Ўзбекистонда биринчи марта университетда ўқиш нархи ўқишнинг биринчи йилиданоқ тўлиқ қопланиш имконияти мавжуд.

Муҳим томони шундаки, ўқиш нархи – кириш имтиҳонлари натижаларига боғлиқ. Қабул қилиниш учун математика ва инглиз тили (IELTS) тестидан ўтишингиз керак. Умумий 500 нафар талаба ўқишга қабул қилиниб, улардан 100 нафаригача грант асосида ўқиш ва 200 нафаригача фоизсиз кредит олиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, IDU, кириш имтиҳонларида етарли балл тўплай олмаган талабалар учун махсус Intensive қўшимча ўқитиш тизимини жорий этмоқда.

IDU ўқитувчилари зерикарли маърузалар ўтиш ўрнига тажриба дарслари орқали талабаларда амалий кўникмаларни орттиришга интилади. Шундай қилиб, талабаларни қизиқарли ва маълумотларга бой дарслар, етакчи IT-мутахассисларининг маҳорат сабоқлари, шунингдек, чет эллик ўқитувчиларнинг масофавий ўқитиш форматидаги машғулотлари кутиб қолади.