Ўзбекистон | 12:45 / 19.10.2022
9437
3 дақиқада ўқилади

IT соҳасида илк рақамли университет – IDU’дан репортаж

Ўзбекистонлик ёшларга IT йўналишида сифатли ва муваффақиятли таълим бериш мақсадида бир йил муқаддам ташкил этилган IDU – INTERNATIONAL DIGITAL UNIVERSITY фаолиятига кўп бўлмади. Kun.uz мухбири ушбу олий таълим муассасаси муҳити билан яқиндан танишиш мақсадида университетда бўлди.

Британия стандартлари асосида таълим олиш, халқаро диплом ва 3000 АҚШ долларидан бошланадиган иш кўплаб ёшларнинг орзуси. Ўзбекистонда илк маротаба ташкил этилган рақамли университет – IDU’да иккита фандан имтиҳон топшириб, (агар IELTS сертификати бўлса битта имтиҳон) буларнинг барига эришиш мумкин.

IT йўналишидаги замонавий таълим

International Digital University 2021 йилда Ўзбекистондаги биринчи, рақамли университет сифатида ташкил этилди. IDU’даги ўқув жараёни дунёнинг етакчи университетларида тан олинган, замонавий таълим методикалари асосида ташкил этилган. Университет Буюк Британиянинг энг нуфузли университетларидан бири “Wolverhampton” университети билан ҳамкорликда фаолият олиб боради.

IDU’да талабалар ўқишнинг биринчи йилида Британия олий таълим дастури бўйича тузилган, “Foundation” босқичида ўқишади. “Foundation” курсининг мақсади талабаларга IT соҳасидаги асосий билимларни ўргатишдир. 2-курсдан бошлаб эса талабалар сунъий интеллект, киберхавфсизлик, ўйин яратиш, рақамли бизнес ҳамда маълумотлар илми (data science) каби йўналишларда таҳсил олишлари мумкин.

Ривожланган мамлакатлар компанияларида ишлаш имконияти

IDU ҳамда Япониянинг “SSI” ишга қабул қилиш компанияси ўртасида узоқ муддатли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра, “SSI” компанияси IDU битирувчиларини иш билан таъминлайди ва уларга Япония, Буюк Британия, Америка ва дунёнинг бошқа ривожланган мамлакатларида жойлашган халқаро IT компанияларида иш топишга ёрдам беради.

Тайёргарлик ва имтиҳонлар жараёни

IDU’га кириш имтиҳонларида, абитуриентлар, фақат иккита: математика ва инглиз тили фанларидан имтиҳон топширадилар. Шунингдек, инглиз тилини билиш бўйича халқаро сертификатга эга номзодлар, ушбу фандан белгиланган имтиҳондан озод бўлишади.

Университетга кириш имтиҳонларидан ўта олмаган ёки имтиҳон учун олдиндан тайёргарлик кўришни истаган абитуриентлар учун махсус IDU Академияси ҳам мавжуд.

Телеграм канал: https://t.me/idu_uz

Телеграм бот: https://wep.wf/c1jvjl

Инстаграм: https://www.instagram.com/idu.uz

Веб-сайт: www.apply.idu.uz

 

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид