Туркманистон томони Ўзбекистон автомобилсозлик саноатини юқори баҳолади ва томонлар Туркманистонда транспорт воситалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятларини ўрганишдан ўзаро манфаатдор эканликларини билдирди.

Меморандум доирасида «Туркманистон-Моторс» ишлаб чиқариш объектларида «UzAuto Motors» автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича шартнома тузиш режалаштирилган. Бу йўналишдаги ҳамкорлик Туркманистонда автомобиль компонентлари ишлаб чиқаришни ва экспорт бозорларига сотишни ташкил қилишни ҳам назарда тутади.

Бундан ташқари, «Ўзавтосаноат» тизимига кирувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган бошқа транспорт воситалари (пикаплар, юк машиналари ва автобуслар), қишлоқ хўжалиги ва тиркама ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш тўғрисида келишувга эришилди.