Фото: Москвада ташкил этилган сайлов участкасида катта навбат кузатилди
Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси қаршисида турнақатор навбат кузатилган. Юзлаб ўзбекистонликлар президент сайловида овоз бериш учун эрта тонгдан бу ерга етиб келган.

Фото: Telegram / «Нигоҳ»
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ҳамда фотосуратларда элчихона олдидаги навбат узоқ масофага чўзилгани, юзлаб ватандошлар сайлаш ҳуқуқидан фойдаланиш учун навбатини кутаётганини кўриш мумкин. Навбатда турганлар сони икки мингга яқин экани айтилмоқда.
Телеграмдаги “Нигоҳ” канали москвадаги ватандошларимиз Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхонаси билан биргаликда сайловларда иштирок этиб чиққан фуқароларга, шунингдек, жамоат тартибини сақлаш учун жалб этилган Россия Федерацияси ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига иссиқ ичимлик ва озиқ-овқат тарқатишгани акс этган суратларни эълон қилди.


Сайлов жараёнидаги бундай фаоллик Россия оммавий ахборот воситаларининг ҳам эътиборини тортган. Воқеа жойидан репортаж тайёрлаган “МИР 24” телеканали мухбири эрталабдан овоз беришга жамланган одамларнинг кўплигидан ҳайратга тушганини яширмайди.




Эслатиб ўтамиз, Россияда вақтинча меҳнат қилаётган ёки ўқиётган ўзбекистонликлар Санкт-Петербург, Қозон, Владивосток, Екатеренбург, Ростов, Новосибирск ва Москва шаҳарларида ташкил этилган сайлов участкаларида овоз беришлари мумкин.
Ўзбекистондан ташқарида 37 та хорижий давлатда 54 та сайлов участкаси тузилган бўлиб, 299 780 киши сайловчилар рўйхатига киритилган.
14–20 октябрь кунлари 120 524 нафар сайловчи Сайлов кодексининг 57-моддасига асосан чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналар ҳузурида тузилган сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз беришган.
Президент сайлови 24 октябрь куни маҳаллий вақт билан 8:00 да бошланиб, 20:00 гача давом этади. Ўзбекистон президентлиги учун «Миллий тикланиш»дан партия етакчиси Алишер Қодиров, ЎзЛиДеПдан амалдаги президент Шавкат Мирзиёев, «Адолат» СДПдан партия раҳбари Баҳром Абдуҳалимов, Экопартиядан партия раиси Нарзулло Обломуродов ва ХДПдан Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Ворисова кураш олиб боришмоқда.
Агар номзодлардан бирортаси 50 фоиздан кўпроқ овоз йиға олмаса, сайловларнинг 2-босқичи ўтказилиши кўзда тутилган. Унда 1-босқичда энг кўп овоз тўплаган икки номзод курашни давом эттиради.
Ўзбекистонда президент сайлови ҳар 5 йилда ўтказилади. 2016 йилда ўтказилган президент сайловида Шавкат Мирзиёев 88 фоиздан кўпроқ овоз билан ғалаба қозонганди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
90 фоиз уйлар вайрон бўлган Ғазо, Кашмирдаги терактда айбланаётган Покистон ва барбод бўлган Лондон музокаралари — кун дайжести
Жаҳон | 13:30
-
Тошкентда Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон | 13:04
-
Автомобилларнинг ноқонуний ижараси билан боғлиқ ҳолат бўйича депутат сўрови юборилди
Ўзбекистон | 13:02
-
Ҳаж ва Умра зиёратига ноқонуний равишда юбормоқчи бўлган шахслар аниқланди
Жамият | 12:47
Мавзуга оид

17:06 / 07.04.2025
Жанубий Кореяда навбатдан ташқари президентлик сайлови белгиланди

23:40 / 08.03.2025
Руминияда Георгескуга президентлик сайловида иштирок этишга рухсат берилди

19:31 / 06.12.2024
Руминия Конституциявий суди президентлик сайловларининг биринчи тури натижаларини бекор қилди

17:23 / 26.11.2024