Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ бош котиби жаҳон ҳамжамиятини Афғонистон иқтисодиётини қутқаришга чақирди
Аввалроқ Хитой ташқи ишлар вазири Ван И АҚШ ва Ғарб давлатларини Афғонистондан санкцияларни олиб ташлашга чақирганди.
Афғонистон иқтисодиёти тўлиқ инқирозга юз тутмаслигига ёрдам бериш учун жаҳон ҳамжамияти мамлакатлари биргаликда ишлаши лозим, деди БМТ бош котиби Антониу Гутерриш.
“Биз Афғонистон иқтисодиёти буткул инқирозга учрамаслиги йўлини топишимиз керак. Мамлакат иқтисодиётини яна нафас олишга мажбур қилиш учун биргаликда ишлашимиз лозим”, — деди у Афғонистонга қўшни мамлакатлар учрашуви иштирокчиларига мурожаатида.
БМТ бош котибининг қўшимча қилишича, Афғонистон иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун унинг ликвидлигини ошириш даркор.
Аввалроқ Хитой ташқи ишлар вазири Ван И АҚШ ва Ғарб давлатларини Афғонистондан санкцияларни олиб ташлашга чақирганди.
Ван Ининг сўзларига кўра, барча томонлар Афғонистоннинг ўзини тиклашига ёрдам бериш учун “Толибон” билан оқилона ва прагматик тарзда мулоқот ўрнатиши лозим.
Эслатиб ўтамиз, Теҳронда Афғонистонга қўшни мамлакатлар (Россия, Хитой, Эрон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон) учрашуви ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
20:40 / 16.07.2026
Биродар Ўзбекистон бўйича позициямиз аниқ – Кобул Ўзбекистон ҳақидаги хабарларни рад этди
18:27 / 14.07.2026
БМТ Фарғона водийсини зилзила хавфи юқори ҳудудлар қаторига киритди
13:26 / 14.07.2026
Урушлар, оғир қарз юклари, валюталар заифлашуви, тенгсизлик ва азоб – Гутерриш бугунги дунё ҳақида нутқ сўзлади
10:55 / 14.07.2026