UzAuto Motors октябрь-ноябрь ойларида Lacetti ва Labo етказиб бериш бўйича шартномаларини бажара олмайди
Харидорлар яна қўшимча 2 ой кутишларига тўғри келади.
UzAuto Motors компаниясининг маълум қилишича, яримўтказгичлар етишмовчилиги туфайли, октябрь ва ноябрь ойларида Lacetti ва Labo автомобилларини кутаётган харидорлар билан тузилган шартномаларни ўз вақтида бажариш имконияти мавжуд эмас. Харидорлар яна 2 ойгача кутишларига тўғри келади.
Компания мазкур вазиятда шартноманинг 3.1.1 бандини қўллашга тўғри келишини маълум қилган.
«UzAuto Motors'га боғлиқ бўлмаган ҳолатлар, хусусан, яримўтказгичлардан (микрочиплардан) тайёрланган бутловчи қисмларнинг глобал тақчиллиги сабабли компания 3.1.1 бандини қўллашга ҳамда 3.1 бандда кўрсатилган Chevrolet Lacetti ҳамда Labo автомобилларининг кутилаётган етказиб бериш муддатини 2 ойга узайтиришга мажбур», дейилган хабарда.
Аввалроқ, компания 4-позиция Chevrolet Cobalt'ни кутаётган мижозларга автомобилни иситиш ўриндиғи модулисиз таклиф этганди. Ушбу ҳолатга ҳам микрочипларнинг глобал танқислиги сабаб сифатида кўрсатилганди.
Мавзуга оид
21:53 / 26.09.2024
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган корхоналар маълум қилинди
21:07 / 16.09.2024
UzAuto Motors бош директори жаримага тортилди
14:49 / 13.09.2024
Lacetti'даги ёнғин сабаб UzAuto Motors ва унинг дилерига иш қўзғатилди
16:21 / 03.09.2024