Англиялик врач Сара Брюэр қондаги қанд миқдорини камайтиришга ёрдам берадиган маҳсулотни айтди, деб ёзади Express.

Брюэрнинг сўзларига кўра, саримсоқпиёзда ажоен моддаси бўлиб, у қондаги қанд даражасини 25 фоизга пасайтиришга ёрдам беради.

Кунига икки-уч дона саримсоқпиёз истеъмол қилиш “ёмон” деб аталувчи ЛПНП-холестеринини камайтиради ва юрак хуружи ёки инсульт хавфини ҳам 25 фоизга пасайтиради. 

Унинг қўшимча қилишича, таомга саримсоқпиёз ўрнига саримсоқпиёз мойини қўшиш мумкин.

Аввалроқ доимий чарчоқ ва ҳожатхонага тез-тез қатнаш қандли диабет ривожланаётганидан дарак бериши маълум бўлганди.