Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Қашқадарёлик фаоллар Зоир Мирзаевга тўн кийдириб, уни янги лавозимга кузатди
Бугун, 18 ноябр куни Қашқадарё вилояти ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Унда президент администрaцияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов, шунингдек, вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоят, шаҳар ва туманлар секторлар раҳбарлари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, Сенат аъзолари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари қатнашди.
Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига Муроджон Бердиалиевич Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Йиғилиш сўнггида Зойир Мирзаев янги лавозимга кузатилди (у Тошкент вилоятига ҳоким бўлади).
Собиқ ҳокимни тантанали кузатиш маросимида вилоятнинг янги ҳокими Муроджон Азимов ҳам иштирок этди.
«Зойир Мирзаев ва фаоллар вилоятнинг янги раҳбари Муротжон Азимовга ҳам омадлар тилади», дейилади Қашқадарё вилояти ҳокимлиги хабарида.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов эълон қилган видеодан маълум бўлишича, собиқ ҳокимга унинг маслаҳатчиси сифатида фаолият юритган Январь Иноятов тўн кийдириб, фаолиятига омад тилаган.
- Зойир Мирзаев муқаддам Самарқанд вилояти ҳокими бўлган, 2016 йилдан қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, 2018 йилдан бош вазир ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. 2018 йил октябрида «Оққўрғон воқеаси» сабаб ишдан олиниб, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманига ҳоким этиб тайинланганди. У 2019 йилнинг октябридан буён Қашқадарё вилояти ҳокими сифатида ишлаб келаётганди.
Мавзуга оид
15:11 / 18.03.2026
Ўзбекистон тажрибаси асосида Покистонда пахтачилик кластерлари жорий этилади
20:48 / 24.11.2025
Зойир Мирзаев аёлларнинг тандирда нон ёпмай қўйганини танқид қилди
19:43 / 07.10.2025
“Бизни Худо асради” — Зойир Мирзаев боғчалардаги заҳарланиш ҳақида
08:50 / 01.09.2025